Венесуэла ва Колумбия чегарасидаги кўприк орқали Колумбиянинг Кукута шаҳрида биринчи эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш мақсадида 500 аёл чегарадан ёпирилиб ўтди, деб ёзмоқда The Guardian нашри.

Маълум қилинишича, аёллар Венесуэланинг Уренья шаҳридан мамлакатдаги катта миқёсдаги иқтисодий инқироз сабабли юзага келган озиқ-овқат тақчиллиги туфайли чегарани бузиб ўтишган.  

"Уренья аёллари бизда егулик йўқлиги, фарзандларимиз оч қолаётгани сабабли халқаро чегарадаги кўприкни кесиб ўтишга қарор қилишган", деб айтди аёллардан бири. 

Таъкидланишича, аёллар Кукутада ҳожатхона қоғози, ун, ёғ ва ўз уйларида қийинчилик билан топа оладиган бошқа маҳсулотлар харид қилишган.