ВВC (British Broadcasting Company) Британияни ошкор қилишни бошлади. Ўтган йилнинг бешинчи сентябрь куни ВВC Британиянинг Ироқдаги жангларда ноқонуний тарзда иштирок этгани ҳақидаги материалларни 6 июль куни эълон қилишини айтган эди.

Жон Чилкот бошчилигидаги экспертлар гуруҳи текширувларни якунлади. Чилкотнинг фикрича, ўша вақтдаги бош вазир Тони Блэр яхши ишлаб чиқилмаган режа бўйича иш кўрган.

«Биз шундай хулосага келдикки, Британия Ироқдаги урушга қўшилган вақтда ҳали масалани тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин эди. У вақтда ҳарбий юриш охирги чора бўлмаган»,- дейилади экспертлар хулосасида.

ВВC бу борадаги туркум материалларни чоп этишни давом эттирмоқда. Маъум бўлишича, Тони Блэр шу масала юзасидан суд қилиниши ҳам мумкин.