Электрскутерларнинг қизиб кетиши ва ўз-ўзидан ёниб кетиши каби нуқсонлар аниқлангани сабаб, 10та ишлаб чиқарувчи АҚШда сотган 500 минг дона маҳсулотини чақириб олишга қарор қилди. Мазкур носозликлар скутер эгасининг куйишига сабаб бўлган, деб хабар қилади Associated Press.

Маълум бўлишича, ҳовербордларни оммавий чақирилишига, АҚШ истеъмол моллари бўйича комиссиясининг 100га яқин баённомаси асос бўлмоқда. 

Ҳисоботда қайд этилишича, скутер эгаларининг 18 нафари, оёқ, қўл ва бўйин соҳасида куйиш билан шифохонага мурожаат қилган. 

Февраль ойи ўрталарида, АҚШ истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича комиссияси, ҳоверборднинг фойдаланувчи саломатлигига хавфсизлигини бир неча ой ўргангач, ушбу ҳаракатланиш воситасини хавфли деб топган эди.