Интернет-тижорат билан шуғулланувчи Хитойнинг Alibaba компанияси Shanghai Automotive Industry Corporation (SAIC) давлат автомобилсозлик корпорацияси билан яқин ҳамкорликда яратилган "ақлли" автомобиль OS’Car RX5 моделини тақдим қилди.

OS’Car RX5 ўзидан турли интернет-сервислар билан бирлаштирилган кроссоверни намоён қилади. Автомобилнинг дастурий қисми Android асосидаги махсус мослаштирилган  YunOS операцион тизимига асосланган. Кроссоверни яратишнинг бош ғояси транспорт воситасини интернет буюмлар глобал инфратузилмасининг бир қисми қилиш ва уни янги имкониятлар билан таъминлашдан иборат бўлган.

Жумладан, OS’Car RX5’нинг борт компьютер тизими интеллектуал картографик хизматга киришни тақдим қилиб, унинг ишлаши учун GPS ёки Wi-Fi сигналлар талаб қилинмайди. Автомобилчи хизматида учта медиадисплей ва марказий консолдаги Tesla услубидаги катта "планшет" бўлади.

Автомобиль ҳайдовчини таний олишга қодир бўлиб, шунга кўра иқлим қурилмаси, аудиотизим ва бошқа борт мажмуаларини тегишли равишда оптималлаштиради. Шунингдек, саёҳатлар ва автомобилнинг ичида юз бераётганларни ёзиш учун айлана кўриниш камералари имконияти кўзда тутилган. Ҳайдовчилар Alipay хизмати орқали автотураргоҳларда жойлар бронлашлари ёки кафеда столга буюртма беришлари мумкин.     

Машинанинг двигатели ва юриш кўрсаткичлари ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. Машинанинг нархи 22300 долларни ташкил қилади ва августдан бошлаб савдога чиқарилади.