Арманистон президенти Серж Саргсян НАТО саммити доирасида Афғонистондаги "Қатъий ёрдам" миссияси учрашувида иштирок этиш учун Польшага ишчи сафар уюштиради, деб маълум қилинди президент матбуот хизматида.  

Таъкидланишича, учрашув НАТОга аъзо давлатлар ва аъзо бўлмаган давлатлар етакчилари ва ҳукумат раҳбарлари форматида ўтади. 

Шунингдек, маълум қилинишича, Саргсян Варшавада икки томонлама учрашувлар ўтказади.