Беларуслик дизайнер Артем Смирнов ва унинг украиналик ҳамкасби Владимир Панченко Audi компанияси учун электр двигатель билан жиҳозланган иккита келажак юк машинаси лойиҳасини тайёрладилар. Дизайнерлар иши Behance сайтида жойлаштирилди.

Кўринишича, лойиҳа Смирнов ва Панченконинг ўз ташаббуслари билан яратилган. Дизайнерлар бир юк машинасини чизишга қарор қилишган, бироқ натижада улар иккинчи вариантни ҳам тайёрлашган ва улардан бирини танлашга қийналишган. Рассомлар А ва В деб номланган лойиҳалардан қай бирини танлашни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига таклиф қилишди.

А лойиҳа ўзидан электр двигатель билан жиҳозланган ҳайдовчисиз тиркамали юк машинасини намоён қилади. Моделнинг ўзига хос жиҳати йиғилувчи спойлер бўлиб, бироқ у қаерда жойлашгани тушунарсиз. Фура шунингдек катта ўлчамдаги алмаштирилувчи аккумуляторлар блокини олди, у олд ва орқа ўқлар орасида жойлашган.

А лойиҳа автопилотсиз электр юк машинаси бўлиб, унинг ҳайдовчилари юк машинаси томида очиқ кабинада жойлашадилар. Ҳайдовчилар махсус костюмлар, шлемлар ва кислород маскалари билан жиҳозланадилар, машина эса пойга рули ёрдамида бошқарилади. 

Audi’да дизайнерларнинг иши қандай баҳолангани, бу лойиҳанинг концепт-кар кўринишида яратилиши истиқболи маълум қилинмаган.

Суратлар Motor.ru