Пайшанба 7 июль куни, Бангладешда мусулмонларнинг байрам ибодатини амалга ошириш майдонига кираверишда амалга оширилган портлашда 5 киши жароҳатланган, деб хабар қилмоқда Синьхуа.

Ҳодиса, мамлакат пойтахти Даккадан 117 км узоқликдаги Шолакия аҳоли пунктида юз берган. У, минглаб мусулмонлар ибодат қилиши учун кенг, очиқ майдонга эга. Одамлар ҳайит намозини адо этиш учун тўпланганда ушбу портлаш амалга оширилган. 

Яраланганларнинг бир неча нафаари полиция ходимлари экани айтилмоқда. Ҳозирча, жиноят учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ олгани йўқ. 

Аввалроқ, "Жамаат ул-мужаҳиддин" ташкилоти шунга ўхшаш жиноятни содир этган эди. Улар, шу йўл билан мамлакатда шариат қонунларини жорий қилишга эришмоқчи. 

Фото: © Flickr/ Marufish