Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси раҳбарияти жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси аъзоси Марио Гётце билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда Sport Bild хабар тарқатган.

Дортмундликлар «Бавария»нинг бўлғуси бош мураббийи Карло Анчелотти Германия терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчини янги мавсумда асосий таркибда ўйнатмоқчи эмаслигини билишади. Мюнхенликлар раҳбарияти ҳам Гётцега жамоасини ўзгартиришни маслаҳат қилгани айтилмоқда.

Генрих Мхитарян клубни тарк этгач, дортмундликлар жамоасида бўш жой пайдо бўлган. 

Бундан олдинроқ Гётце «Бавария» қолмоқчилиги ва ўзини кўрсатмоқчилиги ҳақида айтиб ўтганди. Шу билан биргаликда, жамоа ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке Гётцени олиб қолиш масаласи кун тартибида эмаслигини билдириб ўтганди. 

Гётце «Боруссия»дан «Бавария»га 2013/14 мавсум арафасида ўтган, лекин жамоанинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола ишончига кира олмаганди.

Манба: Tribuna.uz