Американинг йирик DuPont кимёвий компанияси АҚШ фуқаросининг даъво аризаси бўйича унга 5,1 миллион доллар товон пули тўлашга мажбур. Фуқаронинг сўзларига кўра, компания заводларидан бири ишлаб чиқарадиган ичимлик сувидаги хавфли кимёвий моддалар туфайли у саратон касаллигига чалинган. Бу ҳақида Reuters маълум қилди. 

Оҳайо штатидаги Колумбус шаҳри суд ҳайъати DuPont тефлон ишлаб чиқаришда қўлланувчи перфторактан кислота деб номланган кимёвий модда билан фуқаро соғлиғига зарар етказган деб топди. 
 
Маҳаллий пункт яқинида яшовчи 56 ёшли Дэвид Фриманнинг таъкидлашича, айнан зарарланган сувни ичганидан сўнг унда саратон касаллиги авж олган. 

Суд ҳайъати DuPont компанияси перфторактан кислотанинг инсон соғлиғига хавфини билиб туриб, кимёвий чиқиндиларни Оҳайо дарёсига оқизган деган қарорга келган.