АҚШнинг General Motors концерни ва Швециянинг Bioservo компанияси роботлаштирилган RoboGlove қўлқопининг аҳоли учун намунасини ишлаб чиқиш борасида саъйи-ҳаракатларини бирлаштиришга қарор қилди. 

GM концерни 2012 йилда NASA билан ҳамкорликда "робот қўлқоп"ни ишлаб чиққан эди. RoboGlove янги русуми автомобиль ишлаб чиқарувчисининг заводлари ёки беморларни реабилитация қилишда фойдаланиш имконини беради. 

Bioservo компанияси ҳам ўзининг "робот қўлқопи"ни 2012 йилда намойиш этганди. Мазкур лойиҳа SEM (Soft Extra Muscle — «юмшоқ қўшимча мушак») номини олганди. Сенсорлар билан жиҳозланган қўлқоп бармоқларнинг ҳаракатини сезиб, унча катта бўлмаган бошқарув блоки ёрдамида у ёки бу нарсани кўп куч сарфламасдан ушлаш имконини беради. 

GM ва NASA ҳам ўз лойиҳасида айни шунга ўхшаш ечимдан фойдаланган. Аммо, Bioservo ишланмасидан фарқли ўлароқ, уларнинг механизациялашган қўлқопи бирмунча мураккаброқ эди. Эндиликда, автомобиль ишлаб чиқарувчиси Bioservo малакасидан RoboGloveни юмшоқроқ, ихчам ва арзонроқ қилишда фойдаланиш ниятида. 

Ҳозирча, RoboGlove оммавий ишлаб чиқарилишига оид хабарлар мавжуд эмас. Аммо, General Motors концерни қўлқопни завод шароитларида синовдан ўтказишни режалаштиргани аниқ.