Россиянинг Қўрғон вилояти чегарачилари Қозоғистонда одам савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси Исмоилова Л.Н.ни қўлга олди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Аниқланишича, Исмоилова Л.Н. жиноий ташкилот юргизиб, унга ўзи бошчилик қилган. У жиноий тўда аъзоларининг ҳар бирига алоҳида вазифа юклаб берган. Ушбу гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикасидан ташкилотда махсус ташкил этилган жойларда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаш учун Қозоғистон Республикасига қизлар олиб келган», – дейилади маълумотда.

Текширув пайтида Исмоилова Л.Н. Россия фуқароси эмаслиги аниқланган.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Исмоилова Л.Н ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича сўровини амалга оширган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, аёлга беш йилдан саккиз йилга қадар бўлган муддатга қамоқ жазоси берилиши мумкин.