Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан телефон орқали ўтказган суҳбатида ядро дастури бўйича кенг қамровли шартноманинг бажарилиши ва Аракдаги атом станцияси реконструкцияси масалалари бўйича музокара ўтказди. Бу ҳақда ХХР ТИВ хабар бермоқда.
Суҳбат Эрон томони ташаббуси билан 6 июль куни бўлиб ўтди.

"Кенг қамровли шартномага эришилгач, Эрон ҳам, “олтилик” ҳам ўз вазифасини фаол бажармоқда. Дастур реализацияси кўтаринги руҳда амалга оширилмоқда. Ўйлаймизки, ҳар бир томон ўз вазифасини бундан кейин ҳам мана шундай масъулият бажаради", — деб ўтган суҳбатда Ван И.

Зариф, ўз навбатида, Эрон томони Хитойнинг Аракда қилаётган атом заводи реконструкциясини юқори баҳолашини маълум қилди. Унинг ишонч билдиришича, Хитой томони кўп томонлама ядро дастури келишувини Эрон билан ҳамкорликда амалга оширади.