Шимолий Хитойнинг Сув ва электр энергиясини сақлаш университети ташқи кўриниши жиҳатидан улкан унитазни эслатади. Бу ҳақида Mashable маълум қилди

Манбага кўра, бинонинг унитазга ўхшаши шунчаки тасодиф бўлиши мумкин. У юқоридан ва муайян бурчакдангина шундай кўринади. Бино тўғри бурчакли ва доира шаклдаги икки корпусдан иборат. 

Бино томларининг бирида узоқдан сув мосламасини эслатувчи ҳаворанг тент пайдо бўлганидан кейин у янада кўпроқ унитазга ўхшаб қолди. 

Жорий йилнинг февраль ойидан Хитойда “ғалати бинолар” қуриш тақиқланди, бунга ана шундай бинолар устидан аҳолининг келиб тушган шикоятлари сабаб бўлган. 

Маҳаллий халқнинг бир қисми бино ердан чиройли кўринишини айтса, бошқа бир қисми архитекторларнинг ҳаракатларини ҳақорат деб ҳисоблашди.