ИШИД жангарилари раҳбарияти етти нафар жангарини бошқаларга ўрнак бўлиши учун тириклайин қайнатиб юборишди. Бу ҳақдаги видео интернетда тарқатилган.

Бу етти жангари Ироқнинг Салоҳиддин провинцияси учун жанг кечаётганда қочиб кетган ва улар қолганларга ўрнак бўлиш мақсадида қайнаб турган сув солинган қозонга тириклайин ташлаб юборилган.

Fars ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ИШИД июнь ойи ўртасида Ал-Фалужада жанг майдонини ташлаб кетган 19 нафар аъзосини қатл қилганди.

Ал-Фалужа озод этилганидан кейин ИШИД Ироқдаги мавқеини йўқотди. 1 йил аввал мамлакатнинг 3дан 1 қисмини назорат қилган жангарилар ҳозирда Ироқнинг 14 фоизлик қисмига эгалик қилмоқда.