АҚШ давлат котиби Жон Керри, Украина НАТОнинг тўлақонли аъзоси бўлиши учун кўп иш қилиши кераклигини билдирди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

«Айтмоқчиманки, АҚШ ўзининг «очиқ эшиклар» сиёсатига риоя этиб келмоқда. Биз, улар тайёр бўлганида янги аъзоларни олқишлаб қабул қилишга шаймиз. Президент Порошенко айтганидек, Украина мудофаа соҳасида узоқ ислоҳотлар йўлида турибди. Ва шунга кўра, бу Украина — НАТО комиссияси мулоқотининг узвий қисмидир», — деган Керри Украина президенти Петр Порошенко билан Киевда ўтказган қўшма матбуот брифингида. 

Керрининг сўзларига кўра, Порошенко, Украина НАТО аъзолигига ариза топшириш борасида бир тўхтамга келмаганини таъкидлаган.