Ливиянинг Бенғози шаҳрида бомба жойлаштирилган автомобиль портлади. Бунинг натижасида 12 нафар киши ҳалок бўлди. Reuters агентлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, фожиа натижасида Ливия армиясининг бош қўмондони Ҳалиф Хафтарга итоат этувчи ҳарбийлар иттифоқдошлари ҳалок бўлган.
 
Сўнгги пайтларда Хафтар раҳбарлигидаги армия Бенғозида “Ал Қоида” ва ИШИД террорчи ташкилотларига қарши кураш олиб бораётган эди. 

Бенғози – катталиги бўйича Ливиянинг иккинчи шаҳри.