Америка Кубоги-2016 турнири финалида Аргентина ва Чили терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин бошланган пенальтилар серияси вақтида Лионель Месси гол ура олмаган тўп 27 минг еврога сотилиши мумкин. Бу ҳақида Испаниядаги Мarca нашри хабар берган.

Месси зарбани хато амалга оширгач, тўп трибунадаги чилилик мухлис Педро Васкеснинг қўлига бориб тушган. Бу мухлис эса ўғирлаб кетишларидан олдин бу тўпни сотиб юбормоқчи эканини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, бу тўпга харидорлар кўп, тўп учун таклиф қилинган энг юқори таклиф эса ҳозирча 27 минг еврони ташкил қилмоқда.

Қайд этиш керакки, Месси ўша омадсизликдан кейин Аргентина терма жамоасини тарк этиши ҳақида эълон қилганди.

Манба: Tribuna.uz