«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Боруссия»дан Генрих Мхитаряннинг ва эркин агентга айланган Златан Ибраҳимовични трансфер қилинишига изоҳ берди.

«Биринчидан, Златан Франция чемпионатида, Мики эса Бундеслигада ўтган мавсумнинг энг яхшилари бўлишди.

Златанни мухлислар эмас, журналистлар эмас, футболчилар энг зўр деб тан олишди. Бу эса кўп нарсани англатади.

Мики ажойиб футболчи, у ҳаммадан ҳам кўра менга кўпроқ ёқади. У ҳужумчи амплуасида ўйнамай туриб, шунча кўп гол урди. Унинг ўтган мавсумдаги кўрсаткичлари унинг қай даражадаги футболчи эканидан дарак. У кўп гол уриш билан бирга шерикларини шунчалик кўп марта голли пас билан таъминлаган. Мен уни жамоа учун жуда ҳам керакли футболчи деб биламан.

Биз янги мавсумда чуқур ҳимояда ўйнайдиган жамоалар устидан ҳокимлик қилишга интилишимиз ва бунга эришишимиз керак бўлади. Шу туфайли бизга унинг ўйин тезлигини ўзгартира олиш қобилияти жуда зарур.

У ўйин тезлигини ўзгартиришга қодир. У тўп билан ҳаракатланганида ҳам, тўпсиз ўйнаётганида ҳам жамоа учун жуда кўп иш қила олади», — деган Моуриньо.

Манба: Tribuna.uz