Япония ҳукумати хавфсизлик ва аксилтеррор чора-тадбирларига қўшимча юз миллиардлаб иен (1 доллар тахминан 100 иенга тенг) сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилди. 

Бангладешда содир бўлган портлаш натижасида 7 нафар япониялик ҳалок бўлганидан сўнг ҳукумат ана шундай қарорга келди. 

Манбага кўра, қўшимча харажатлар 10 триллион иенга (98,94 миллиард доллар) етиши мумкин. Режа ҳозирча тўлиқ тасдиқланмаган. 

1 июль куни қуролланган террорчилар Дакканинг дипломатик даҳасидаги ресторанга ҳужум қилишди. Полиция ўтказган операция натижасида 6 нафар жангари йўқ қилинди, 13 нафар киши қутқариб олинди.  1 нафар Япония фуқароси ва 2 нафар Шри Ланка фуқароси шулар жумласидандир. 20 нафар (7 нафари япониялик) асир ва 2 полициячи ҳалок бўлди.