Мексикада сўнгги 80 йил ичида илк бор Pemex давлат компанияси маркаси остида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси иш бошлайди.

El Telegrafo нашрининг ёзишича, Мехикодаги Ислоҳотлар ва Инсурхентес кўчасида Hidrosina маркаси остида АЁҚШ очилган.

Бундан ташқари, Femsa компанияси мамлакат шимолида жойлашган Монтеррей шаҳридаги ўзининг Oxxo Gas бренди остида иш бошлаган АЁҚШни тақдим этди. El Universal маълумотига кўра, Femsa шу йилнинг ўзида Oxxo Gas брендининг 50 АЁҚШни очишни режалаштирмоқда. Беш йилда эса улар сонини 500 тага етказиш ниятида.

АҚШ билан чегарадош Тихуане шаҳрида Grupo Eco компаниясига қарашли АЁҚШ пайдо бўлди. Юкатан ярим оролида эса Lodemo гуруҳига қарашли АЁҚШ ҳам иш бошлади.

Мексикада энергетика соҳасида 2013 йилдан бошланган ислоҳотлар ўз самарасини берди. Сўнгги 78 йил ичида Pemex давлат корхонасининг монополияси ўрнига хусусий секторлар пайдо бўлди.

Мексика 2016 йилнинг март ойидан бошлаб компанияларга бензин ва дизель ёқилғисини импорт қилишга рухсат берди.