Оқ уй матбуот хизмати раҳбари Жош Эрнест маълум қилдики, расмий Вашингтон ўтмишдаги хатолардан сабоқ олади.

Эрнест бу орқали Дэвид Кэмероннинг тергов комиссияси раиси Жон Чилкот бошчилигида тайёрланган Ироқ уруши ҳақидаги ҳисоботга муносабат билдирган.

«Президент Обама бу қарор оқибатлари билан тўқнашди. Кейинги президент маъмурияти билан ҳам шундай бўлади. Бизнинг мамлакатимиз ўтмишдаги бу хатодан сабоқ олади. АҚШ ва Буюк Британия алоҳида алоқаларга эга ва биз умид қиламизки, бу муносабатлар мамлакатларимиз фаровонлиги ва тинчлиги таъминланиши учун мустаҳкамланиб бораверади», — деган у.

Ҳисоботда қайд этилишича, что «Буюк Британия Ироқдаги кампанияга ҳали вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин бўлган вақтда қўшилган. Ҳарбий ҳаракатлар ўша вақтда энг сўнгги чора бўлмаган».

ВВС Британиянинг Ироқда олиб борган ҳарбий ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни беришда давом этмоқда.

Унга кўра, Ироқдаги жангларда 150 минг маҳаллий аҳоли вакиллари ва 200 нафар британиялик аскар ҳалок бўлган.

6 июль куни Буюк Британиянинг 2003 йилда Ироққа ҳужумдаги иштироки ҳақидаги маъруза чоп этилди.

Ҳисоботда келтирилишича, Британия Ироқдаги урушга қўшилган вақтда ҳали масалани тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин эди. Комиссия ўша вақтдаги бош вазир Тони Блэр бу қарорни қабул қилиб, хатога йўл қўйгани ҳақида хулосага келган.

Ички ишлар вазири собиқ ўринбосари Жон Чилкот бошчилигидаги тергов комиссияси 2009 йилдаёқ иш бошлаган, сўнгги очиқ тинглашлар эса 2011 йилда бўлиб ўтган эди. 

Бу маъруза тайёр бўлгунича, Ироқда ҳалок бўлган британиялик ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига 767 фунт (1,1 минг доллар)дан тўлашга тўғри келган.

НАТОнинг Ироқдаги ҳарбий кампаниясидаги иштироки доирасида Буюк Британия 2003—2009 йилларда 179 нафар аскар ва офицерларини йўқотди. Чилкот комиссиясининг маърузасини чоп қилиш сўнгги йиллар давомида бир неча марта ортга сурилди.