Ўзбекистонлик машҳур спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина Туркияда спорт гимнастикаси бўйича бўлиб ўтган World Challenge Cup сериясидаги мусобақада таянч сакрашда ғалаба қозонди, деб маълум қилди Instagram’даги саҳифасида Лола Каримова-Тиллаева.

"Спортчимиз, Оксана Чусовитинани Туркиянинг Мерсин шаҳрида бўлиб ўтган спорт гимнастикаси бўйича World Challenge Cup мусобақасидаги навбатдаги ғалаба билан табриклаймиз. Оксана мусобақада турли қимматдаги иккита медаль соҳиби бўлди. Хода устидаги машқлар финалида Чусовитина "кумуш", таянч сакрашда эса "олтин" медаль соҳиби бўлди ва энг яхши натижани кўрсатди", деб ёзди Каримова.

Бу старт Чусовитина учун Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари олдидан тайёргарликнинг якуний босқичи бўлди. Бу Олимпиада спортчининг фаолиятида у иштирок этадиган еттинчи Олимпиада бўлади.