Польша мудофаа вазири Антоний Мачеревичнинг таъкидлашича, Шимолий Атлантика альянсининг Варшава саммитидан сўнг, республикада АҚШ ва НАТОнинг бир неча минг ҳарбий хизматчилари жойлаштирилади. 

"Польша ҳудудида АҚШ ва НАТОнинг бир неча минг аскарлари жойлашади", - деган мудофаа вазири Польша радиосининг эрталабки дастурида. 

"Гап мамлакатнинг шарқий чегараларида жойлаштирилган қўшинлар ҳақида бормоқда. Улар, эҳтимолий агрессор ҳужумини қайтара олади", -деган Мачеревич. 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий бўлинмаси қўмондонлиги ҳам "шарқий ва шимоли-шарқий чегаралардаги хорижий ҳарбий кучлар сингари Польшада жойлашади".

Мачеревичнинг аввал берган баёнотига кўра, ҳарбий қисмлар Россиянинг Калининград вилояти билан чегарадош Польшанинг Эльблонг шаҳрида жойлаштирилиши мумкин.