Украина президенти Пётр Порошенко АҚШни мамлакатда хавфсизликни таъминлаш борасидаги асосий ҳамкори, дея атади.
У бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри билан ўтказилган брифинг чоғида айтиб ўтган.

«АҚШ хавфсизлик масаласида Украинанинг халқаро майдондаги асосий ҳамкори бўлиб қолади», — деди Порошенко.
Украина президентининг сўзларига кўра, томонларни “умумий тушунишлар, умумий баҳо бирлаштириб туради”.