Европа чемпионатининг биринчи финалчиси аниқланди. Лионда Португалия ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда Португаля 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

49-дақиқада Криштиану Роналду фантастик голи билан ҳисобни очди. Кўп ўтмай Нани Роналдунинг зарбасидан кейин тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа Португалия Европа чемпионатининг финалига йўл олди. Бу ўйинда Португалия ғалаба қозонди, лекин Уэльсни, айниқса, Гарет Бэйлни енгилди, дейиш қийин. Бэйл дунёнинг энг яхши футболчилардан бири эканини исботлади.

Португалия – Уэльс 2:0 
Голлар:
 Роналду (50), Нани (53).
Португалия: Руй Патрисиу, Алвеш, Геррейру, Соареш, Фонте, Саншеш (Андре Гомеш, 74), Данилу Перейра, Нани (Куарежма, 86), Жоау Мариу, Адриен Силва (Моутинью, 79), Роналду.
Уэльс: Хеннесси, Коллинз (Уильямс, 66), Уильямс, Тэйлор, Честер, Бэйл, Аллен, Робсон-Кану (Черч, 63), Ледли (Воукс, 58), Кинг, Гантер.
Огоҳлантиришлар: Аллен (8), Честер (62), Алвеш (71), Роналду (72), Бэйл (88).