Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Владимир Путин Россиянинг аксилтеррор қонун ҳужжатлари тўпламини имзолаган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги. 

«Бугун президент терроризмга қарши кураш чоралари бўйича қонунга тузатишлар киритишни кўзда тутувчи ҳужжатлар тўпламини имзолади.… Шу билан бирга, ушбу қонун ижросини назорат қилиш, ахборотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларида сақлаш йўли билан, унга боғлиқ молиявий таваккалчиликларни имкон даражасида камайтиришга қаратилган кўрсатмалар ҳам тасдиқланган», — деган Песков.

Давлат думаси ва Федерация кенгаши томонидан қабул қилинган қонун лойиҳалари депутат Ирина Ярова ва сенатор Виктор Озеров томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.