Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 ярим финалида Уэльс устидан қозонилган ғалабадан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Бэйл ҳақида
Мен ўйин якунида Гарет билан гаплашдим ва уни турнирдаги муваффақиятли натижалар билан табрикладим.

Европа чемпионатда тўпурарлик бўйича Платинининг рекордини такрорлагани ҳақида
Рекордларни қайд этиш зўр. Лекин энг муҳими  мураббийлар штаби ва жамоадаги шерикларим билан финалга чиқиш. Мен кўплаб рекордларни янгилаганман ва бу ишда давом этишни истайман. Лекин энг асосийси – биз финалга чиққанимиз.

Финал ҳақида

Евро-2004 фаолиятимда алоҳида ўринга эга – ўшанда 18 ёшда эдим ва бу менинг терма жамоадаги илк турнирим эди. Энди мен яна финалдаман ва унда ғалаба қозонишга умид қилмоқдаман. Жамоа турнир ғолиби бўлишга ҳақли, мен шунга ҳақлиман. Кўпчилик ўйлаётгани каби биз финалга чиққанимиз билан фахрланиб қўя қолмаймиз.

Жамоа ўйини ҳақида
Албатта биз ягона жамоамиз. Биз аввалбошдан шундай ўйнаяпмиз. Мен шунчаки гол уриш билан эмас, майдонда кўп иш олиб боришга ҳаракат қилаяпман. Финалга чиқиш учун барча 23 футболчи курашмоқда.

Балки бошидан ўйинимиз жуда яхши бўлмагандир, лекин мен ич-ичимдан турнирда узоққа боришимизга ишонардим. Бу юз қадамга югириш эмас, бу марафон.

Ўзининг жамоадаги роли ҳақида
Португалия – бу Криштиану Роналду эмас, биз жамоамиз. Мен бугун гол урдим ва жамоанинг финалга чиқиши учун кўмаклашдим.

Манба: Tribuna.uz