Россияда 2016 йилнинг дастлабки олти ойи натижаларига кўра янги автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,7 фоиз камроқни ташкил қилди. Бу ҳақда автобозордаги вазиятдан хабардор манбалар маълум қилди

Январь-июнь ойларида барча автодилерлар умумий ҳисобда 667 мингта янги машина сотишган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115 мингта камроқ автомобилни ташкил қилган. Ўтган ой савдолар ҳажмининг қисқариши 15 фоизни ташкил қилиб, 119 мингтага яқин машина сотилган.

Янги енгил машиналарнинг сотилиши ҳақида расмий маълумотлар Европа бизнеси уюшмаси автомобилсозлар қўмитаси томонидан 8 июлда чоп этилади.