Шимолий Кореянинг Россияда фаолият юритадиган дипломатларидан бири сирли тарзда йўқолиб қолди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, шахси ошкор қилинмаган дипломат 1 июлдан буён ҳеч ким билан алоқага чиқмаган. 6 июль Шимолий Кореянинг Петербургдаги элчихонаси савдо-иқтисодий алоқалар бўлими ходими ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган ва учинчи котиб 1 июль куни ишдан кетиб, шу вақт давомида ҳеч ким билан алоқага чиқмаганини таъкидлаган.

Полиция дипломатни бутун шаҳар бўйлаб қидирмоқда.

 

Фото:© РИА