Microsoft Skype VoIP-мессенжери орқали юбориш мумкин бўлган файллар ҳажмини 30 МБгача қисқартирди, деб хабар қилинади компаниянинг расмий сайтида.

Аввалроқ, компания  100 МБ бўлган юборилувчи ҳужжатларнинг максималь ҳажмини чеклаган эди. Бироқ яқиндагина ўтказилган тадқиқот доирасида мавжуд ҳажмни озгина оширишга қарор қилди. 

Экспертлар сўзларига кўра, фойдаланувчилар эҳтиёжини қондириш ва серверни ҳаддан зиёд ўрнатмаслик учун бунинг ўзи етарли. Дастур модернизация қилингандан сўнг қабул қилувчи тармоқ ташқарисида бўлса ҳам мазкур файлларни юбориш мумкин бўлади. Бундан ташқари, бир хил файллларни бир вақтнинг ўзида турли қурилмалардан юклаб олса бўлади. 

Катта ҳужжатларни юбориш учун Skype'га муқобил равишда Microsoft мутахассислари 5 ГБгача бўлган файлларни сақлаш мумкин бўлган  OneDrive булутли хизматидан фойдаланишни тавсия этмоқда.