“Оскар” мукофоти лауреати Стивен Содерберг Панамадаги офшор можароси ҳақидаги фильмга продюсерлик қилади. Бу ҳақида ComingSoon маълум қилди. Унга кўра, Содерберг ушбу лойиҳада режиссёр сифатида ҳам иштирок этиши мумкин. 

Фильмга Жейк Бернстайннинг “Махфият дунёси” ҳужжатли асари асос қилиб олинади. Сценарийни Содерберг билан “Ахборотчи!”, “Зарарланиш” ва “Тескари таъсир” ленталарида бирга ишлаган Скотт З. Бёрнс яратади. 

Фильмга эгалик қилиш ҳуқуқи  Grey Matter Productions компаниясига тегишли. Унинг экранизацияси Anonymous Content билан ҳамкорликда суратга олинади. 

3 апрель куни дунё етакчилари, сиёсатчилари, спортчилари ва маданият арбобларининг офшор битимларга алоқадорлигига доир кенг қамровли тергов ишлари ҳақида расмий хабар тарқалган.