Аргентина федерал судьяси Клаудио Бонадио валюта билан фьючерс савдолари иши доирасида Аргентинанинг собиқ президенти Кристина Киршнернинг бутун мол-мулкини ҳибсга олди, деб ёзмоқда La Nacion.

Прокурорнинг айтишича, охирги ойларда Киршнер оиласига тегишли турли компаниялар хорижий банк ҳисоб рақамларида шубҳали операциялар ўтказилган. Бундан ташқари, Киршнер оиласи меҳмонхоналари орқали пул ювиш ҳолати тергов қилинмоқда.

Аввалроқ Буэнос-Айресда Киршнерга нисбатан мамлакат Марказий банки томонидан амалга оширилган валюта билан фьючерс савдолари иши бўйича суд бошлангани маълум қилинганди.

30 июнда Аргентина полицияси Киршнер оиласига тегишли уйларда тинтув ўтказган.