Украинанинг "Батькивщина" партияси етакчиси Юлия Тимошенко мамлакат парламентида бирлашган мухолифат ташкил этиш бўйича музокараларни бошламоқда. У, Рада мажлисининг дам олиш вақтларида журналистлар билан қилган мулоқотида шу ҳақда маълум қилди, деб хабар қилмоқда "112. Украина" телеканали.

"Бугунги кунда, "Батькивщина", Радикаль партия, "Свобода", "Халқ назорати", "Воля" партиялари бирлашган мухолифатни ташкил этишлари мумкин", - деган Тимошенко. -"Ҳозирча, "Самопомощь" бу ғояга қўшилгани йўқ, бироқ биз музокаралар олиб борамиз". 

Бундан аввал, Радикаль партия ва "Батькивщина" партияси 7 июль куни Радада ўтирган ҳолда иш ташлашини эълон қилган эди. Улар, "Петр Порошенко блоки" ва "Халқ фронти"нинг газ ва коммунал тўловлар нархи оширилиши бўйича муваққат тергов комиссиялари ташкил этишга қарши бўлганликларига норозиликларини шу йўл билан изҳор қилишмоқда.