Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер Европа чемпионати ярим финалида турнир мезбонлари Францияга қарши ўйин арафасида фикр билдирди.

Унинг ҳисоблашича, Euro-2016 финалида Франция босим остида қолади. У ўйин тенг курашлар остида кечишига ишонч билдирган.

"Франция – турнир мезбони, бу жамоа босим остида қолади. Французлар дунёнинг кучли жамоасига қарши майдонга тушаётганини билишади. Франция ва Германия аввалбошданоқ турнир ғолиблиги учун асосий даъвогарлар эди. Энди биз ярим финалда учрашамиз. Бу ўйин барча учун қизиқ бўлади. Биз бор кучимиз билан ўйнаймиз, лекин бу сафар 7:1 ҳисобида ғалаба қозона олмасак керак", – дея Мюллернинг сўзларини келтиради A Bola.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида турнир мезбонлари бўлган Бразилия терма жамоасига қарши ўйнаган ва 7:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиққанди. Финалда эса Аргентина мағлубиятга учратилган.

Манба: Tribuna.uz