Ултрамарафончи Дин Карнасис Ипак йўли бўйлаб югуришда давом этган ҳолда Қирғизистонга етиб келди. У, ўзининг инстаграм-саҳифасида эълон қилган. 

«Бир неча кунлик ўта жазирама ҳаводан сўнг, салқинликдан ҳузурланаяпман», - деб қайд этган спортчи. 

Карнасиснинг 525-кмлик марафони 1 июль куни Тошкентдаги Минор масжиди ёнидан бошланган эди. У, 10 кун ичида Марказий Осиёнинг уч давлати: Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудидан югуриб ўтиши керак. 

Марафон, Америка ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганининг 25 йиллиги шарафига ташкил этилган. Унга, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчии Памела Спратлен старт берган эди.