Саудия Арабистонида АҚШнинг Жиддадги консуллиги ёнида портлаш содир этган худкуш террорчининг шахси аниқланди. Бу 12 йил аввал қиролликка кўчиб келиб, ҳайдовчи бўлиб ишлаган Покистон фуқароси бўлиб чиқди. Бу ҳақида Arab news хабар берди. 

ИИВнинг берган маълумотига кўра, бу 34 ёшли Абдулла Гулзор Хон бўлиб, у Жиддада хотини ва унинг ота-онаси билан яшаган. 

Хавфсизлик хизмати ходимларида шубҳа уйғотганини сезган  худкуш-террорчи бомбани автотураргоҳда портлатган. 

Ал-Қатифдаги портлашда ҳеч кимга зарар етмаган. Вазирлик хабарига кўра, портлаш содир этилган жойдаги уч тана қолдиқларининг шахси аниқланмоқда. Уларнинг учаласи ҳам террорчи бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 

Вазирликнинг матбуот котиби генерал Мансур ал-Туркийнинг маълум қилишича, хавфсизлик хизмати ходимларининг огоҳлиги туфайли вазиятни бартараф этишга муваффақ бўлинди.

Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик хизмати ходимларининг тажриба ва тайёргарлиги кўплаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлди.

Шунингдек Ал-Туркий террорчи хавфсизлик хизмати ходимларига зарар етказиш мақсадида ўзини портлатганини маълум қилди. 

“У ўзини портлатиб юборганидан сўнг хавфсизлик хизмати ходимлари камарнинг тўлиқ портлашга қодир эмаслигини сезишган ва уни ҳеч кимга зиён етказмай зарарсизлантиришган”, - деди Ал-Туркий.

Фото: SPA