Американинг Entertainment Weekly нашри муҳаррири Алекс Стайнман Нью-Йорк метрополитенида Facebook'даги постлар ва уларга ёзилган изоҳларни қоғозга босиб чиқарган аёлни учратиб қолди. Алекснинг сўзларига кўра, аёл А4 форматидаги 15га яқин варақни ўқиб кетаётган бўлган.   

Твиттер аъзолари ҳам мазкур твитга ўз фикрларини билдиришди. Хабарни 6 мингдан ортиқ фойдаланувчи ретвит қилган, айримлар аёлнинг бу ғалати қарори билан қизиқиб қолишган ва шу бўйича Алексга саволлар йўллашган. 

Фойдаланувчилардан бири нима сабабдан Алекс йўловчидан интервью олмаганини сўради, бошқалар эса аёл фейсбук хабарларини чиқариб, ўз кўриш қобилиятини асраётганини таъкидлашди.  

Журналист аёлни безовта қилишни истамагани, бироқ унинг қўлидаги постлар нима ҳақдалигини билишга жуда қизиқаётганини айтиб ўтган.