Шу йилнинг 22 мартида Бельгия пойтахти Брюсселда террорчилар томонидан портлашлар амалга оширилган эди. Ўша терракт иштирокчиларининг қонларини текширган бельгиялик экспертлар жуда муҳим нарсани аниқлашди.

Террорчиларнинг қонида портлашни амалга оширишда ишлатилган ТАТР моддаси аниқланган. Унинг қандай қилиб қон таркибига ўтгани ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Le Soir нашрининг хабар беришича, бу жуда катта топилма бўлиб, эндиликда шубҳали шахсларнинг қонларини текшириш натижасида ҳам кўп нарсани аниқлаш мумкин бўлади.

Шу йилнинг июнь ойида Бельгияда терактлар серияси амалга оширилиши мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалгандан кейин назорат кучайтирилган ва антитеррор операциялари ўтказилган эди.