Буюк Британиянинг истеъмолчилар ишончига оид кўрсаткичи Brexit бўйича референдумдан сўнг, охирги 22 йилда рекорд даражада пасайиб кетди. Маркетинг тадқиқотлари билан шуғулланувчи GfK фирмаси ўтказган сўровлар  шундан дарак бермоқда. 

Қайд этилишича, июль ойида бу рақам июндагига қараганда 8 пунктга пасайган. Бу каби пасайиш ўтган асрнинг 94 йилида кузатилган эди. Сўров натижаларига кўра, истеъмолчиларнинг 60 фоизи келаси 2017 йилда умумий иқтисодий ҳолат ёмонлашувини тахмин қилмоқда. Сўралганларнинг фақатгина 20 фоизи аҳвол яхшиланишига умид қилмоқда. 

GfK таҳлилчиларининг фикрича, Буюк Британияда референдум ўтказилганидан сўнг, туризм ва савдо соҳаси заифлашган. Таъкидланишича, британияликлар асосан ана шу томондан маблағларини кўпроқ тежашга уринишади. 

 

Фото:Google image