Даллас полициясининг хабар беришича, отишмада қатнашган жинотчи фақат оқ танлиларни, айниқса, оқ танли полиция ходимларини ўлдиришни ният қилганини айтган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Полиция маълумотига кўра, жиноятчилар ҳеч бир гуруҳ аъзоси эмас.
Аввалроқ Далласда бўлган отишмада 12 нафар полиция ходими ва икки нафар оддий фуқаро яралангани ҳақида маълум қилинган эди.