АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлиб ўтган отишмада қўлга олинган гумондор, шаҳар бўйлаб бомбалар жойлаштирганини айтган, деб хабар қилмоқда CNN телеканали. 

У шунингдек, яна кўплаб полиция ходимлари жабрланишини таъкидлаган. 
Аввалроқ, АҚШ ҳукумати отишма рўй берган Даллас шаҳрида парвозларни вақтинча бекор қилган эди. 

Даллас шаҳрида қоратанли фуқароларнинг ўлдирилишига қарши ўтказилган норозилик намойишларида рўй берган отишмада 4 нафар полициячи отиб ўлдирилган, яна 7 киши яраланган. 

7 июль куни Американинг Луизиана штати Батон-Руж шаҳрида икки полициячи қоратанли эркакни отиб ўлдирганди. Шунингдек, Миннесота штатида полиция офицери, қора танли эркакнинг машинасини текшириш учун тўхтатгач, уни отиб қўйган эди. 

 

Фото:Getty Images