AnTuTu сайтида 2016 йил биринчи ярим йиллигида энг оммабоп бўлган смартфонлар рўйхати эълон қилинди. Унда Samsung Galaxy Note 5 биринчи ўринга муносиб кўрилган. Унинг ортидан Жанубий Корея компаниясининг яна бир маҳсулоти Samsung Galaxy S6 турган бўлса, биринчи учликни Samsung Galaxy S6 edge тамомламоқда. Samsung Galaxy S7 — тўртинчи ўринга муносиб кўрилган. Топ-5ликни эса Хитойнинг The Xiaomi Redmi Note 3 якунлаган. 

Сайтда Осиё мамлакатлари бўйича статистикадан ташқари, АҚШ, РФ ва Германияга оид маълумотлар ҳам жойланган. Хусусан, Россияда Xiaomi Redmi Note 3 энг оммабоп телефон ҳисобланади. Иккинчида ASUS Zenfone, учинчида Xiaomi Redmi Note 2 жойлашган.