Формула-1 бўйича «Феррари» жамоаси Кими Райкконен билан шартномасини 2017 йилгача узайтирганини маълум қилди. Финляндиялик ўз шериги, германиялик Себастьян Феттель билан бирга қолади. Шу билан пойгачи ҳақида юрган турли гап-сўзлар ҳам ниҳоясига етди.

«Феррари» Кими Райкконен билан техник ҳамкорлик ва пойга шартномасини узайтирганини расман эълон қилди. 2017 йилдаги пойгалар мавсумида пойгачилар таркиби финляндиялик пойгачи ва Себастьян Феттель иштирокида давом эттирилади», — деди «Феррари» жамоаси берган расмий маълумотда.