Change.org сайтида чоп этилган, футбол бўйича Россия терма жамоасини тарқатиб юбориш ҳақидаги арзнома 200 мингдан кўпроқ имзо тўплади.

Ташаббус муаллифи миллий терма жамоанинг амалдаги таркибини ишончни оқлай олмагани учун тарқатиб юбориш ва янги ўйинчиларни йиғишга ҳамда "тежаб қолинган" пулларга футбол майдонлари қуриб, ўсиб келаётган авлод билан шуғулланишга чақирмоқда.

Россия терма жамоаси Евро-2016 мусобақасида нурсиз ўйин намойиш қилиб, ўз гуруҳида битта дуранг ва иккита мағлубиятга учраб, охирги ўринни эгаллади. Бундай муваффақиятсиз иштирокдан кейин жамоа бош мураббийи Леонид Слуцкий истеъфога кетди.