«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатида жуда кучли мураббийлар йиғилганини таъкидлади.

«Моуриньо ғалаба қозонишни хоҳлайди, мен ҳам. Бу кураш мени янги даражага олиб чиқади. Қаранг, АПЛда қандай ажойиб мураббийлар йиғилган. Конте - тактика устаси. Бундан ташқари Клаудио Раньери ва «Эвертон»да иш бошлаган Роналд Куман билан баҳслашиш ажойиб бўлади. Бунақа рақобат сени чемпионлар лигаси каби йирик мусобақаларда ғалаба қозонишга ундайди»,- дейди Гвардиола.

Улар мени масалан шу жамоа билан Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга ундай олади. Мураббий учун «Барселона», «Реал», «Бавария» ёки «Манчестер Сити»да ишлашнинг ўзи ҳам катта чўққи. Лекин мен Англияда энди иш бошлаяпман ва ҳали совринларга чанқоқман.

Қизиқ бўлади. Конте – тактикалар бўйича мастер. Ўйлайманки, бу «Челси» учун айни муддао. У билан рақобатлашиш ҳам қизиқ бўлади. Клаудио Раньери ва Роналд Куман ҳам бор. Ҳозир олдинда нималар кутаётганини айтиб бўлмайди», – деган мураббий.

Манба: Tribuna.uz