«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз олдига алоҳида топшириқ қўйилмагани ҳақида маълум қилди.

«Шайх Мансур аниқ вазифа топширмаган. Биз уч марта учрашдик ва у нима ўйлаётгани ҳақида гапирди.

Клуб хўжайини Абу-Дабида, мен эса Манчестерда яшайман. Лекин биз телефон орқали доимий алоқада бўлиб турамиз. Шайх Манчестерга келганида учрашамиз.

У менга шундай деди: «Ўз ишингни қил. Қанча яхши қилсанг, шунча яхши. Сен қандай иш олиб боришингни кўрайлик». Мен клуб бизни қўллаб туришини ҳис қилдим.

Мен мураббийлар эртами кечми Англияда ўзини кўрсатиши керак деб биламан. «Манчестер Сити» менга шундай имкон тақдим қилди. Мен бунинг учун миннатдорман. Ўзим хоҳлаган ишни амалга ошириш учун максимал куч билан ҳаракат қиламан», – деган мураббий.

Манба: Tribuna.uz