ХХР ҳукумати Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа мажмуаларининг Корея республикасида жойлаштирилишига кескин норозилик билдиради, деб хабар қилмоқда ХХР ТИВ. 

"Расмий Пекин бу борада ўз норозилигини ва қатъий қаршилигини изҳор қилади", - дейилади хабарда. 

"Американинг THAAD мажмуаларини Жанубий Кореяда жойлаштириш, яриморолни ядро қуролидан ҳоли қилиш, унда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам бермайди. Муаммони тинч музокаралар йўли билан ҳал этишга бўлган уринишларни чиппакка чиқаради. Минтақа мамлакатлари, хусусан Хитойнинг ҳам стратегик манфаатларига таҳдид солиши баробарида стратегик мувозанатни издан чиқаради", - деб таъкидланган вазирлик баёнотида. 

"Шунга кўра, Хитой томони АҚШ ва Корея Республикасини қатъий оҳангда THAAD мажмуаларини жойлаштириш жараёнини тўхтатишга чақиради". 

THAAD РҚМ мажмуаларини жойлаштириш бўйича Америка билан келишувга эришилгани тўғрисида Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги маълум қилган эди.