Хитойнинг энг бой кишиси Ван Цзян Лин Европада чемпионлар лигасига тенг келадиган мусобақа ташкил қилмоқчи. Унинг ходимлари Европанинг «катта жамоалари» билан музокараларни бошлаб юборишган.

Унга тегишли бўлган Wanda Sports Holding компанияси раҳбари Марко Богареллининг фикрича, Осиё футболи шунчалик бой бўладики, у ерга Криштиану Роналду ҳам иккиланмай борадиган бўлади.

Айни вақтда Европа футболини бизнес ўйинчоққа айлантиришни хоҳлаётган хитойлик бойваччанинг 30 миллиард доллар пули бор. У 48 миллион долларга «Атлетико»нинг 20 фоизлик акциясини сотиб олди. Катта эҳтимол билан «Милан»нинг ҳам акцияларига бурнини суқиш ниятида. 

У ташкил қилмоқчи бўлаётган янги лигада кучли бешликнинг йигирмата жамоаси қатнашиши кўзда тутилган. Ташкилотчилар ўйинлар трансляциясидан катта фойда кўришни режалаштиришган.

Манба: Tribuna.uz