Хиванинг очиқ осмон остидаги музейи – Ичан-қалъа Novate.ru сайти талқинига кўра зиёрат қилиш керак бўлган дунёдаги энг ажойиб қалъалар рўйхатига кирди

Дунё бўйлаб бу рўйхатдан бор-йўғи 14 қалъа ўрин эгаллади. Ичан-қалъа рейтингда 8-ўринда жойлашган. Рўйхатнинг биринчи поғонасини Хорватиядаги Дубровник қалъаси, иккинчи ўринни эса Испаниянинг Авила қалъаси забт этди. Учликни французларнинг Каркасон қалъаси ёпиб берди.

Бугунги кунда Ичан-Қалъа давлат тарихий-археологик музей-қўриқхонасига айлантирилган. 26 га ҳудудда шарқона шаҳарнинг экзотик тимсоли сақланиб қолган. Бу ерда 300га яқин оила итеъқомат қилади ва улар асосан ҳунармандчилик билан шуғулланади.

«Дунё бўйлаб кўплаб ажойиб масканлар бор. Шундай ерлар қаторига исталган шаҳар-қальани киритиш мумкин. Бундай қадамжоларни тарихга яқинлашиш ва унинг бетакрор кўламини ҳис этиш учун кўпроқ зиёрат қилиш зарур. Охир-оқибат оламдаги оз қолган масканлар саёҳатдан кўра яхшироқ режа бўлиб қолаверади», – дея қайд этади нашр муаллифлари.