Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Бағдоднинг портлашлардан азият чеккан Ал-Қаррада туманига ташриф буюрди ва портлашларни амалга оширган ИШИД террорчиларини "ер билан битта қилишга" ваъда берди

Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, Ал-Қаррададаги теракт оқибатида 292 киши ҳалок бўлган. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.  

"Биз ДАИШни (ИШИДнинг арабча номи) тақиб қиламиз ва улар каламушлардек қочган Ал-Фаллужадаги каби ер билан битта қиламиз", деб бош вазирнинг айтган сўзларини келтириб ўтди Ироқнинг "Ас-Сумария" телеканали. 

Ободий бу жиноятни амалга оширганлар жавобгарликдан қочмаслигига ваъда берди ва ИШИД устидан ғалаба онларига яқин қолганига ишонч билдирди.